Бухоро вилоятида уй-жой соҳасида 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилгани ва катта миқдордаги солиқ тушумлари йўқотилгани аниқланди.
Йиғилишда маълум қилинишича, кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши бир қатор вилоятларда юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бухоро вилоятида эса фаолияти тўхтатилган деб кўрсатилган корхоналар томонидан энергия ва газ истеъмоли давом этгани, шунингдек, минглаб транспорт воситалари орқали юк ташиш норасмий амалга оширилгани қайд этилди.
Энг йирик ҳолат сифатида уй-жой бозорида нархларни сунъий пасайтириш орқали 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилгани маълум қилинди.
Йиғилиш якунида масъул идораларга яширин иқтисодиётга қарши курашни туманлар кесимида тизимли ташкил этиш бўйича аниқ методология асосида ишлаш топширилди.






