АсосийДунё

Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN

Ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етгани айтилмоқда.

'Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN'ning rasmi

Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди, деб ёзмоқда CNN.

RT 14 кундан бери давом этаётган намойишнинг асосий маълумотларини тўплади:

- турли ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, 78 дан 116 кишигача ҳалок бўлди. HRANA ташкилоти 2,6 мингдан ортиқ қўлга олинганлар ҳақида хабар бермоқда;

- Tasnim, аввалроқ, Форс вилоятида хавфсизлик хизматининг олти нафар ходими ҳалок бўлганини хабар қилганди. 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари яраланган;

- маҳаллий ОАВнинг ёзишича, намойишлардан жиноий гуруҳлар фойдаланиб қолишган, бу эса босқинчилик, талончилик ва зўравонлик билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирган;

- намойишлар фонида Эронда учинчи суткадирки интернет йўқ;

- The New York Times нашрининг расмий шахсларга таяниб таъкидлашича, Трампга намойишлар фонида Эронга ҳужум қилиш вариантлари ҳақида ҳисобот берилган, у бу ҳақда жиддий ўйламоқда.

    Бошқа янгиликлар