АсосийДунё

АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви тузмоқчи

АҚШ можароларни ҳал этишда БМТга муқобил механизм яратишни кўзламоқда.

'АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви тузмоқчи'ning rasmi

АҚШ расмий доиралари Ғазо сектори учун тузилган “Тинчлик кенгаши” моделини Украина ва Венесуэла билан боғлиқ можароларни ҳал этишга ҳам татбиқ этиш имкониятини муҳокама қилмоқда, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Хабарга кўра, мазкур ташаббус 19–23 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида илгари сурилиши мумкин. Манбалардан бирининг таъкидлашича, АҚШ президент маъмурияти “Тинчлик кенгаши”ни келгусида можароларни ҳал қилишда БМТга муқобил бўлиши мумкин бўлган халқаро механизм сифатида кўриб чиқмоқда. 

Араб дипломатларидан бири минтақа давлатлари мазкур кенгаш ваколатларини кенгайтириш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашаётганини билдирган. Ғарб дипломатлари ҳам ушбу ташаббус юзасидан хавотир билдиргани қайд этилган.

АҚШ билан музокараларда иштирок этган украиналик амалдорнинг айтишича, Доналд Трамп раҳбарлиги остида алоҳида “Тинчлик кенгаши”ни ташкил этиш Россия–Украина можаросини ҳал қилиш бўйича муҳокама қилинаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, кенгаш таркибига Россия, Украина, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари кириши мумкин ҳамда у 20 банддан иборат тинчлик келишувининг ижросини назорат қилади. 

Маълумот учун, 16 январь куни АҚШ ҳукумати Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” ташкил этилганини расман эълон қилган. Мазкур кенгашга Доналд Трамп раислик қилмоқда. Унинг таркибига АҚШ президент маъмурияти вакиллари, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер ҳамда Жаҳон банки президенти Ажай Банга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдоған Ғазо масаласи бўйича тузилаётган "Тинчлик кенгашида" Туркия бўлмаса бу ҳеч қандай тинчлик кенгаши эмаслигини айтган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради

    Грознийда Адам Қодиров ЙТҲдан сўнг оғир аҳволда экани маълум қилинди.

    '18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 16:22

    18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди

    Қиз ўзини тажовуздан ҳимоя қилганини айтмоқда, марҳумнинг яқинлари эса уни қасддан қилганликда айбламоқда.

    'Taftish.uz’нинг 4 нафар ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 10:10

    Taftish.uz’нинг 4 нафар ходими қўлга олинди

    Тўрт нафар шахс товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушланган.

    'Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 07:59

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди

    Сеул суди ҳарбий ҳолат жорий этиш ва терговга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ иш бўйича собиқ президент Юн Сок Ёльни беш йилга озодликдан маҳрум этди.

    'Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.01.2026 03:11

    Яқин Шарқ давлатлари АҚШни Эронга зарбадан қайтаришга уринмоқда

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари Эронга эҳтимолий ҳарбий зарба бутун минтақани қамраб олувчи урушга айланишидан хавотир билдириб, Вашингтонга дипломатик босимни кучайтирмоқда.

    'АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади'ning rasmi

    Дунё 15.01.2026 17:36

    АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади

    Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди.