АсосийЖамият

Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди

Безорилар вояга етмаган йигитдан ҳафтасига 500 доллар беришини талаб қилган.

'Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида кўча безорилиги билан боғлиқ бир қатор жиноятлар фош этилди. Жорий йилнинг 17–19 январ кунлари содир бўлган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор чоралар кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Аниқланишича, 17 январ куни Қўқон шаҳрида яшовчи шахс бир гуруҳ тарафдорлари билан вояга етмаган йигитни Учкўприк туманидаги дала майдонига олиб бориб, ундан ҳафтасига 500 АҚШ доллари талаб қилган. Жабрланувчи пул бермаган тақдирда ўлдириш билан таҳдид қилинган. Шунингдек, унга турли тан жароҳатлари етказилиб, ёнидаги 200 доллар зўрлик ишлатиш йўли билан тортиб олинган.

 

Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган шахснинг таниши ҳам ўз тарафдорлари билан қарши гуруҳ билан Қўқон шаҳрининг Алишер Навоий мавзеси ва Саланг кўчаларида учрашган. Томонлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро тан жароҳатлари етказилиб, шахслар ҳодиса жойидан яширинган.

 

19 январ куни эса биринчи гуруҳ етакчиси ўн нафарга яқин тарафдорлари билан иккинчи гуруҳ етакчисини Қўқон шаҳри бўйлаб қидиришга тушган. Улар қора рангли Спарк русумли автомашинада ҳаракатланаётгани аниқланиб, қасддан автомашина билан уриб тўхтатилган. Автомашинадагилар қочиб кетган бўлсада, транспорт воситасига совуқ қуроллар ёрдамида жиддий зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 25 нафар шахс аниқланиб, терговга жалб этилди.

 

Уларнинг 15 нафари Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси асосида ушланган. Шунингдек, 3 нафар шахсга суд томонидан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Айни пайтда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади

    Тўловлар АТТО тизими орқали амалга оширилади.

    'Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:50

    Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди

    Юнусобод туман судининг қарорига кўра, эркак 10 суткага қамалди.

    'Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:56

    Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

    Мансабдор бу пул эвазига 5 гектар ерни тадбиркорга уй-жой қуриш учун тоифасини ўзгартириб бериши керак эди.

    'Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:12

    Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади

    24 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2026 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.