АсосийЖамият

Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг хорижий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев ҳамда WOSCU координатори Екатерина Соболева иштирокида Европанинг етакчи нашриётларидан бири — Mueller & Schindler нашриёт уйига ташриф амалга оширилди.

'Матбаачилик соҳасида йирик лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

Ташриф доирасида нашриёт президенти Шарлотта Крамер, вице-президент Александр Вильгельм ҳамда компания мутахассислари билан мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Халқаро китоб кунига тўғри келгани мулоқотга алоҳида мазмун ва рамзий аҳамият бағишлади.

Суҳбат давомида 2017 йилдан буён Mueller & Schindler нашриёти WOSCU билан ҳамкорликда амалга оширган қатор нуфузли факсимиле лойиҳалар алоҳида таъкидланди. Ушбу лойиҳалар халқаро миқёсда юксак эътирофга сазовор бўлган.

Жумладан, “Ҳусайн Бойқаро девони”, Зафарнома (Камолиддин Беҳзод миниатюралари билан), Катта Лангар Қуръони, “Темур тузуклари” ва “Меърожнома” каби ноёб асарларнинг факсимиле нашрлари амалга оширилган. Бу лойиҳалар дунё музей ва кутубхоналарида сақланаётган қимматли қўлёзмаларни асл нусхасига яқин ҳолда қайта нашр этиш ва илмий ҳамда маданий муомалага киритишга хизмат қилмоқда.

Нашриёт президенти Шарлотта Крамер ўз нутқида шундай деди:

Ўзбекистон Республикаси Президентига ушбу йўналишда амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ишлар учун самимий миннатдорлик билдираман. Давлат раҳбарияти даражасида маданиятга бундай эътибор жаҳонда кам учрайди ва у бошқалар учун ибрат бўла олади. Кўп йиллик ҳамкорлигимиз давомида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқурлигига бевосита гувоҳ бўлдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов эса ҳамкорларга миннатдорлик билдириб, уларнинг Ўзбекистон маданиятини халқаро миқёсда тарғиб этишдаги ҳиссасини юқори баҳолади ва нашриёт вакилларини ишончли ҳамкорлар сифатида эътироф этди.

Учрашув давомида янги факсимиле нашрлар тақдим этилди, келгусидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“114 Қуръон” номли йирик халқаро лойиҳа ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Ушбу ташаббус Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва WOSCU ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Қуръон хаттотлиги ва безак санъатининг энг сара намуналарини бир жилдда жамлаш кўзда тутилган. Унда дунёнинг етакчи мутахассислари — Қуръоншунослар, санъатшунослар ва реставраторлар иштирок этмоқда. Натижада Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ бўлган дунёдаги энг нодир 114 та Қуръон қўлёзмасини ўз ичига олган, илмий шарҳлар билан бойитилган юқори сифатли нашр тайёрланиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон: Самарқандга олтин йўл” номли сайёҳлик китоб лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг ҳудудлари, бой меъморий мероси, тарихий шаҳарлари, табиий манзаралари ва замонавий маданий муҳитини кенг ёритиш орқали Ўзбекистон ҳақидаги халқаро тасаввурни бойитишга хизмат қилади.

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси чоғида Хайриддин Султонов “Темур тузуклари” асарини испан тилида нашр этиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур асар Темурийлар давлатидаги бошқарув тизими, сиёсий тамойиллар ва стратегик фикрлашни ўзида мужассам этган муҳим тарихий манба ҳисобланади.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳани амалга ошириш испан тилли ўқувчилар учун Темурийлар меросини янада яқинлаштиради, илмий тадқиқотларга янги туртки беради ҳамда Ўзбекистон билан испан тилли мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди.

Mueller & Schindler нашриёти мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, унинг илмий ва маданий аҳамиятини юқори баҳолади. Таъкидланишича, “Темур тузуклари”нинг испан тилидаги нашри Европа ўқувчиларига Темурийлар давлати ва унинг ҳуқуқий асослари ҳақида кенгроқ тасаввур беришда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ташриф халқаро нашриётчилик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, жаҳон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросига бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда

    Қирғизистондаги айрим амалдорлар Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашмоқда.

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.