АсосийЖамият

Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

Йиғилишда биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсгани, инфляция 7,1 фоизга тушгани, инвестициялар 13,7 миллиард долларга етгани қайд этилди. Шу билан бирга, 3 миллионга яқин сайёҳ келиб, туризм экспортидан 1,1 миллиард доллар даромад олинди.

Энергия соҳасида йўқотишлар юқори бўлган туманларда раҳбарлар фаолияти танқид қилиниб, тежамкорлик ва самарадорликни ошириш, ёш кадрлар ва сунъий интеллектни жалб қилиш топширилди. Банк тизими орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиб, 140 триллион сўм йўналтирилаётгани айтилди.

Шунингдек, инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаш, ташқи бозордаги нарх босими шароитида маҳаллий маҳсулотлар таклифини ошириш зарурлиги таъкидланди. Раҳбарларга эса хотиржамликка берилмасдан, янги шароитда иш услубини тубдан ўзгартириш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Британия депутатлари Қирғизистон амалдорларига санкция талаб қилмоқда

    Қирғизистондаги айрим амалдорлар Россияга нисбатан қўйилган санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашмоқда.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.