АсосийЖамият

Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди

Яккасарой туманида Malibu-2 ҳамда Tracker ЙТҲга учради.

'Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди'ning rasmi

ИИББ ЙҲХБнинг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 23 январ куни соат 00:55 ларда Яккасарой тумани Муқимий  кўчасидаги кўприк устида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи 2006 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги "Малибу-2" русумли автомобили ва ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Ж.Т. бошқарувидаги "Траcкер" русумли автомобиллари тўқнашган ва "Малибу-2" русумли автомобил ҳайдовчиси  рул бошқарувини йўқотиб,  ёритгич устунига тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. 

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар