АсосийЖамият

Энди таксичилар пулли автотураргоҳлардан ярим соатгача бепул фойдаланиши мумкин

Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

'Энди таксичилар пулли автотураргоҳлардан ярим соатгача бепул фойдаланиши мумкин'ning rasmi

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа доирасида йил якунига қадар электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди

Мазкур мақсадга эришиш учун такси хизмати билан шуғулланаётган фуқаролар учун бир қатор имтиёзлар жорий этилиши кўзда тутилган. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиларига ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма берилади. 

Шунингдек, давлат ташкилотларига тегишли пулли автотураргоҳлар, жумладан, аэропорт ва темирйўл вокзалларидаги автотураргоҳлардан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат этилади. 

Давлат дастури лойиҳасида электромобил харидини рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган. Унга кўра, аҳолига:

  • маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун йиллик — 12 фоиз,
  • импорт қилинган электромобиллар учун йиллик — 16 фоиз ставкада банк кредитлари ажратилади.

Электромобил хариди учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ошган қисми Давлат бюджети ҳисобидан тижорат банкларига компенсация қилинади. Дастлабки босқичда 41 минг дона электромобил хариди учун имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қувватлаш станцияларида 1 кВт/соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга йиллик 10 фоиз ставкада мақсадли кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси орқали молиялаштирилади. 

Шунингдек, қувватлаш станциялари учун ер майдонлари аукционларда бозор қийматидан икки баравар арзон нархларда таклиф этилиши белгиланган. Режага кўра, 2026 йил охирига қадар электромобил қувватлаш станциялари сони 4 мингтага етказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:51

    Тошкентда устунга урилган Malibu-2 ағдарилиб кетди

    Яккасарой туманида Malibu-2 ҳамда Tracker ЙТҲга учради.

    'Наманганлик “Эшон” қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Наманганлик “Эшон” қўлга олинди

    Наманганда “Эшон” лақабли кўча безориси қўлга олинди.

    'Қашқадарёда одамлар кучли қор бўронида қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Қашқадарёда одамлар кучли қор бўронида қолиб кетди

    Қор бўронида қолган 10 киши ФВВ томонидан қутқарилган.

    'Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади

    Тўловлар АТТО тизими орқали амалга оширилади.

    'Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:32

    Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди

    Безорилар вояга етмаган йигитдан ҳафтасига 500 доллар беришини талаб қилган.