АсосийДунё

Венесуэла қамоқхоналаридан 600 дан ортиқ маҳбус озод қилинди

Муваққат президент Делси Родригес декабрь ойидан буён 626 нафар маҳбус қўйиб юборилганини маълум қилди.

'Венесуэла қамоқхоналаридан 600 дан ортиқ маҳбус озод қилинди'ning rasmi

Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу рақамларни шубҳа остига олиб, юзлаб сиёсий маҳбуслар ҳануз панжара ортида қолаётганини билдирмоқда.

Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес 23 январь куни мамлакат қамоқхоналаридан 600 нафардан ортиқ маҳбус озод этилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, декабрдан буён жами 626 киши эркинликка чиқарилган.

Шу билан бирга, Венесуэладаги етакчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти — Форо Пенал ҳозирча фақат 155 нафар сиёсий маҳбус озод қилинганини қайд этмоқда. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ҳали ҳам 700 дан ортиқ киши қамоқда қолмоқда.

Озод қилиш жараёнининг сустлиги Каракасда маҳбуслар яқинларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар ҳукуматдан барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан қўйиб юборишни талаб қилмоқда.

Маҳбусларни озод этиш жараёни АҚШ кўмагида Николас Мадуро ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг бошланган бўлиб, янги ҳукумат бу борада халқаро ҳамжамият олдида мажбурият олган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Канадага 100 фоизлик бож билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:20

    Трамп Канадага 100 фоизлик бож билан таҳдид қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Канада Хитой билан савдо келишуви тузадиган бўлса, Канада товарларига 100 фоизлик тариф жорий этилишини маълум қилди.

    'Ҳиндистонда хавфли Нипах вируси тарқалмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:14

    Ҳиндистонда хавфли Нипах вируси тарқалмоқда

    Ғарбий Бенгалия штатидa бешта ҳолат тасдиқланди, юзга яқин киши карантинга олинди.

    'АҚШ тунда Эронга ҳужум қилиши мумкин — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 24.01.2026 10:36

    АҚШ тунда Эронга ҳужум қилиши мумкин — ОАВ

    АҚШ ҳарбий кучларининг авиаташувчиси бошчилигидаги махсус гуруҳ Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда.

    'Москва Рамзан Қодировнинг ўлимига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

    Дунё 24.01.2026 09:40

    Москва Рамзан Қодировнинг ўлимига тайёргарлик кўрмоқда

    Адам Қодировнинг ЙТҲга учраганидан сўнг Қодировнинг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар фонида унинг вориси ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар кучайди.

    'ҲАМАС ва АҚШ келишувга эришгани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.01.2026 16:29

    ҲАМАС ва АҚШ келишувга эришгани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлди

    Келишувнинг муҳим жиҳатлари очиқланди. Унга кўра…

    'Трамп Канаданинг Тинчлик Кенгашига таклифини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 23.01.2026 10:29

    Трамп Канаданинг Тинчлик Кенгашига таклифини бекор қилди

    Марк Карни Давосда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб, кичик ва ўрта давлатлар омон қолиш учун АҚШ президенти билан яқинлашишга мажбур эмаслигини таъкидлаган эди.