Хитой ТИВ расмий вакили Линь Цзянь 2 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларининг хитой компаниялари ходимларига нисбатан ҳаракатларини қоралади.
Унинг айтишича, сўнгги пайтларда мазкур шахслар узоқ муддат асоссиз сўроқ қилиниб, ҳибсга олинган ва айрим ҳолатларда депортация қилинган.
"Хитой бу каби ҳаракатларга нисбатан қатъий норозилик билдиради", — деди дипломат.
Линь Цзянь АҚШни хитой фуқароларининг қонуний ҳуқуқларини бузишда ҳамда икки мамлакат ўртасидаги бизнес муҳитига путур етказишда айблади. Шунингдек, у Вашингтонни бундай амалиётларни зудлик билан тўхтатишга чақириб, Пекин ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришда давом этишини таъкидлади.
Аввалроқ Хитой ТИВ вакили Мао Нин АҚШ Эрон билан ҳамкорликка нисбатан 25 фоизли божлар жорий этган тақдирда, Пекин ўз манфаатларини қатъий ҳимоя қилишини маълум қилган эди.






