Покистон ҳарбийлари Афғонистон шарқидаги ҳудудга ракета зарбалари берди. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
Hasht e Subh Daily хабарига кўра, зарбалар Кунар вилояти маркази атрофидаги ҳудудлар ҳамда аҳоли яшаш уйларини нишонга олган. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган.
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Ҳамдулла Фитратнинг айтишича, жароҳатланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардан иборат. Унга кўра, 29 март куни соат 17:00 атрофида Покистон ҳарбийлари ҳудудга яна оғир қуроллар билан зарба берган.






