АсосийЖамият

Доллар курси пасайди

Марказий банк янги валюта курсларини эълон қилди.

'Доллар курси пасайди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 11 февраль куни амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини белгилади. Унга кўра, доллар курси кетма-кет кўтарилишдан сўнг пасайди.

Хусусан, АҚШ долларининг расмий курси 10,35 сўмга арзонлаб, 12 309,99 сўмни ташкил қилди. Евро курси 51,79 сўмга кўтарилиб, 14 666,12 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 0,28 сўмга ошди ва 159,64 сўмни ташкил қилди. Хитой юани эса 1,96 сўмга қимматлаб, 1 781,22 сўмга етди.

Шунингдек, олтиннинг 1 грамми нархи 41 минг 200 сўмга ошиб, 2 миллион 53 минг 200 сўмни ташкил этди. “TradingView” маълумотига кўра, 10 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатида биткоин курси 326 минг 909 сўмга кўтарилиб, 847 миллион 363 минг 869 сўм этиб қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар