АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушиши маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил июнь ойи учун ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлашнинг ҳисобланган қийматини эълон қилди.

'Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушиши маълум қилинди'ning rasmi

Ҳисоб-китобларга кўра, палов тайёрлаш энг арзон ҳудуд Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб, у ерда бир килограмм палов учун зарур маҳсулотлар қиймати 105 минг 215 сўмни ташкил этган. Энг юқори кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда мазкур қиймат 126 минг 807 сўмга тенг.

Ҳудудлар кесимидаги ҳисобланган қийматлар қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 105 минг 215 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 112 минг 222 сўм;
  • Андижон вилояти — 114 минг 625 сўм;
  • Хоразм вилояти — 116 минг 10 сўм;
  • Наманган вилояти — 116 минг 536 сўм;
  • Бухоро вилояти — 116 минг 578 сўм;
  • Жиззах вилояти — 116 минг 675 сўм;
  • Навоий вилояти — 117 минг 750 сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 118 минг 582 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 118 минг 624 сўм;
  • Тошкент вилояти — 120 минг 548 сўм;
  • Самарқанд вилояти — 120 минг 721 сўм;
  • Фарғона вилояти — 123 минг 759 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 126 минг 807 сўм.

Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, ушбу ҳисоб-китоблар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар — кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуручи, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача нархлари асосида шакллантирилган.

Шу билан бирга, мазкур рақамлар ҳудудларда тайёр ҳолда сотилаётган бир килограмм паловнинг бозор нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун кетадиган маҳсулотлар қийматини ифодалайди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушиши маълум қилинди - Darakchi.uz