АсосийЖАМИЯТ

“Ўрикзор”да муштлашув юз берди

Одамлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, темир жисм ва тошлар билан ҳужум қилгани аниқланган.

'“Ўрикзор”да муштлашув юз берди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги Ўрикзор бозорида бир гуруҳ эркаклар ўзаро муштлашди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, воқеа “Юсуф Саккокий” маҳалласида жойлашган бозор ҳудудида содир бўлган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи ва фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати жараёнида келиб чиққан тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган.

Текширув давомида томонлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, воқеа жойида темир жисм ва тошлар қўллангани аниқланган. Айрим иштирокчилар тан жароҳати олгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади расмий муносабатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.