АсосийДунё

Тожикистон президенти вафот этдими?

Тармоқларда Имомали Раҳмоннинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

'Тожикистон президенти вафот этдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг соғлиғи ва гўёки вафоти ҳақида турли тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда. Айрим аноним манбаларга таянилган бу маълумотлар ҳозирча расмий даражада тасдиқлангани йўқ.

Ҳозирча Тожикистон ҳукумати, президент матбуот хизмати ёки давлат оммавий ахборот воситалари томонидан бу борада ҳеч қандай расмий баёнот берилмади. Шу сабабли тарқалаётган хабарларнинг ишончлилиги очиқ манбалар орқали тасдиқланмаган.

Ижтимоий тармоқларда хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани ва турли тайёргарликлар ҳақида ҳам ёзилмоқда, бироқ бу ҳолатлар юзасидан ҳам расмий изоҳ мавжуд эмас.

Мутахассислар бундай вазиятларда фақат расмий манбаларга таяниш ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик муҳимлигини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар