АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 нафар аҳоли тўғри келмоқда.

'Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ошган.

Аҳоли зичлигининг сўнгги йиллардаги ўсиш динамикаси қуйидагича шаклланган:

2021 йил — 78,6 киши;

2022 йил — 80,2 киши;

2023 йил — 82 киши;

2024 йил — 83,6 киши;

2025 йил — 85,2 киши.

Қайд этилишича, аҳоли зичлигининг изчил ортиб бориши мамлакатда демографик ўсиш барқарор сақланаётганини кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар