Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати 2026 йил рамазон ойида хусусий сектор ходимлари учун қисқартирилган иш соатларини тасдиқлади. Бу ҳақда Кҳалееж Тимес xабар берди.
Меҳнат ресурслари вазирлиги муқаддас ойда иш вақти икки соатгача қисқаришини эълон қилди. Одатда ишчилар 8-9 соат ишлайди, рамазон ойида эса бу муддат 6-7 соатга қисқаради.
Компаниялар иш жадвалини мослашувчан тарзда ташкил этиш ҳуқуқига эга: масофадан ишлашни жорий этиш ёки белгиланган меъёр доирасида иш вақтини ўзгартириш мумкин. Бунда қисқартирилган вақтдан ортиқча ишлаш қўшимча иш сифатида баҳоланади ва алоҳида ҳақ тўлашни талаб этади.
Давлат хизматчилари ҳам енгиллаштирилган режимга ўтади. Душанбадан пайшанбагача уларнинг иш куни эрталаб соат 09:00 дан 14:30 гача, жума куни эса тушгача давом этади. Иш жойида узлуксиз бўлишни талаб қиладиган касблар эса бундан мустасно.






