Бугун, 3 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги чорак финал учрашувида майдонга тушди.
Нодир Элибоев шогирдлари мазкур баҳсда Эрон терма жамоасига қарши ўйнаб, 4:7 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувда ҳисобни дастлаб Ихтиёр Ропиев очди, кейин эса Элбек Тўлқинов иккинчи гол муаллифи бўлди. Бироқ, эронликлар тез орада жавоб қайтариб, ўйинда устунликни қўлга олди ва жами олти бор дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлим якунига яқин Суннатилла Жўраев ва Музаффар Ахаджонов ҳисобни қисқартирди, аммо оралиқни тенглаштиришга бу етарли бўлмади. Баҳсдаги охирги голни ҳам Эрон терма жамоаси киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон 4:7 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия мезбонлигида ўтаётган Осиё кубогининг “C” гуруҳида 4 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиққан эди.






