АсосийБу қизиқ

Ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга етмай турмушга чиқмоқда

Дунё бўйича болалар никоҳи камайиб бораётганига қарамай, ҳар беш қиздан бири ҳали ҳам вояга етмасдан турмуш қурмоқда.

'Ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга етмай турмушга чиқмоқда'ning rasmi

Маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар дунё бўйлаб тахминан 640 миллион қиз 18 ёшга етмасдан турмуш қурган. Ҳар йили яна 12 миллион ўсмир қиз никоҳланмоқда. Бу эса ўртача ҳисобда ҳар уч сонияда битта шундай ҳолат қайд этилаётганини англатади. Энг кўп ҳолатлар Жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида учрамоқда.

Марказий Осиёда эса кўрсаткичлар пасайган. Хусусан, 1999 йилда 13 фоиз бўлган даража 2024 йилда 6 фоизга тушган. Ўзбекистонда 1997–2022 йиллар давомида 15 ёшгача турмуш қурганлар сони 48,5 минг нафарни, 18 ёшгача турмуш қурганлар эса 1,1 миллион нафардан ортиқни ташкил этган.

БМТ Аҳоли жамғармаси маълумотига кўра, глобал миқёсда ҳам пасайиш кузатилмоқда. Агар 2000 йилда ёш аёлларнинг учдан бири вояга етмай турмуш қурган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич бешдан бирга тушган. Сўнгги 25 йил ичида эса 68 миллион ҳолатнинг олди олинган.

    Бошқа янгиликлар