АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди

Билдирилишича, учрашув аввалида Ли Цзячао давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

'Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг Сянган (Гонконг) махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Ли Цзячао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, учрашув аввалида Ли Цзячао давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, шунингдек, Гонконг билан ҳудудлараро алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон – Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган даражада мустаҳкамланганини қайд этди. Шунингдек, олий даражада эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хусусан, май ойида Пекин шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Сиань шаҳрида учинчи Ҳудудлараро форум бўлиб ўтгани, Гонконгда иқтисодий форум ва саноат кўргазмаси ташкил этилгани ҳамда Ўзбекистон Савдо уйи очилгани қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари билан Гонконг ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрига Гонконг ишбилармон доиралари вакилларидан иборат йирик делегация ташриф буюргани мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва молиявий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда консуллик хизматларини кенгайтиришни назарда тутувчи комплекс ҳамкорлик дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, биотехнологиялар, рақамли иқтисодиёт, финтех, инновацион стартаплар ва сунъий интеллект соҳаларини ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилади.

Музокаралар якунида устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш, Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ҳамда яқин вақт ичида Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида икки томонлама визасиз тартибни жорий этиш юзасидан келишувга эришилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.

    'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

    "Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.