АсосийЖамият

Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди

Тадбирда Буюк Британиянинг "1001 Inventions" ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам иштирок этди.

'Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди'ning rasmi

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатдаги илк интерактив болалар музейи фаолияти йўлга қўйилди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов мазкур лойиҳа ёш авлодни илм-фанга қизиқтириш, миллий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилган Марказ фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ёшларни маърифатли ва билимли этиб тарбиялашдан иборат.

Тадбирда Буюк Британиянинг "1001 Inventions" ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам иштирок этди. У ўз нутқида ўзбекистонлик болаларни буюк алломалар меросидан илҳом олишга чақириб, келажакда янги кашфиётлар муаллифи бўлишга даъват қилди.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев Марказнинг ёшлар учун муҳим илмий-маърифий маскан эканини таъкидлаб, бу ерда яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Маълум қилинишича, янги болалар музейи 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бўлиб, у тарих, инновация ва STEM йўналишларини қамраб олган тўртта махсус павильондан ташкил топган.

Экспозицияда ташрифчилар интерактив анимациялар, сенсорли экранлар, буюк алломаларнинг рақамли аватарлари, сунъий интеллект асосида яратилган анимацион фильм ҳамда турли илмий-амалий лабораториялар билан танишиши мумкин.

Лойиҳанинг энг қизиқарли қисми сифатида Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи ва Ибн Сино меросига бағишланган интерактив станциялар ташкил этилган. Уларда болалар мантиқий фикрлаш, астрономия, физика, тиббиёт ва замонавий технологиялар бўйича амалий тажриба орттириш имконига эга бўлади.

Таъкидланишича, музей халқаро болалар хавфсизлиги стандартлари асосида жиҳозланган. Барча ахборот материаллари ва йўриқномалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.

Очилиш маросимида республика оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳам иштирок этди.



Image #4

Image #2

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:20

    Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

    'Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:22

    Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид

    Алишер Қодиров мактабгача тайёрлов курслари ҳамда мактабнинг бошланғич синфларида таълимни она тилидан бошқа тилда олиб бориш масаласига кескин муносабат билдирди.

    'Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:42

    Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Хабарга асосан, ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган.

    'Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:36

    Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди

    Улар давлат хавфсизлигига таҳдид солган шахслар сифатида баҳоланган.

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.