АсосийЖамият

“Реал” ПСЖ футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби 20 ёшли Дезире Дуэ трансфери учун Париждаги ПСЖга 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

'“Реал” ПСЖ футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда'ning rasmi

Маълумотларга кўра, ПСЖ ичида бош мураббий Луис Энрике ва ҳужумчи Усмон Дембеле ўртасидаги зиддиятлар сабабли беқарор муҳит юзага келган.

“Реал Мадрид” эса бу вазиятдан фойдаланиб, Дуэни ўз сафига қўшишни мақсад қилмоқда. Тезлиги ва гол урш қобилияти билан ажралиб турувчи футболчи клуб учун стратегик аҳамиятга эга деб баҳоланмоқда.

Дуэ “Ренн” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2024 йилда ПСЖга 50 миллион евро эвазига қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

    Бошқа янгиликлар