АсосийЖамият

Трамп: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши” учун миллиардлаб доллар ажратди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтонда ўтаётган саммитда Ўзбекистон ва яна бир қатор давлатлар “Тинчлик кенгаши”ни молиялаштириш учун катта маблағ ажратганини маълум қилди.

'Трамп: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши” учун миллиардлаб доллар ажратди'ning rasmi

19 февраль куни АҚШда ўтган “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилишида Дональд Трамп Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, молиявий ёрдам кўрсатганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон, Озарбайжон, БАА, Марокаш, Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Қувайт томонидан ёрдам пакети учун жами 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Саммит АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтмоқда ва унда 40 га яқин давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир давомида Трамп меҳмонларни таништирар экан, Шавкат Мирзиёев фамилиясини талаффуз қилишда қийналганини айтиб, уни дўсти деб ҳисоблашини ҳамда бу тарихдаги энг қийин фамилиялардан бири эканини ҳазил билан таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар