Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Астрономия институти мутахассислари дастлабки ўрганиш ишларини олиб борганини маълум қилди.
Институт баёнотига кўра, видеода қайд этилган ҳодисанинг метеорит тушиши ёки бошқа табиий ё техноген манба билан боғлиқ экани ҳозирча расман тасдиқланмаган. Ер юзасига етиб келган қолдиқлар аниқланмагунча ҳодисанинг табиати ҳақида қатъий хулоса бериш имконсиз.
Мутахассислар таъкидлашича, Қуёш тизимида ҳаракатланувчи кичик қаттиқ жисмлар Ер атмосферасига кирганда ёрқин из қолдиради ва бу ҳодиса метеор деб аталади. Агар жисм атмосферада тўлиқ ёниб кетмай, Ер юзасига етиб келса, у метеорит ҳисобланади.
Илмий маълумотларга кўра, сутка давомида атмосферага миллионлаб майда космик зарралар киради, аммо уларнинг аксарияти ёниб кетади. Аҳоли яшаш ҳудудларига йирик метеорит тушиши эса жуда кам кузатилади. Қўшимча маълумотлар аниқланиши билан жамоатчиликка расман хабар берилиши билдирилди.






