АсосийДунё

Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Эроннинг Ҳамадон вилоятида машғулот парвози вақтида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Фарс Неwс Агенcй хабар берди.

'Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Ҳарбийлар маълумотига кўра, ҳодиса 19-февраль куни содир бўлган. Фожиа оқибатида самолёт учувчиларидан бири ҳалок бўлган.

Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар жалб этилган. Айни пайтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда, қўшимча маълумотлар тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соутҳ Кореанинг Кёнгидо провинсияси Капхён туманида армияга тегишли АҲ-1C русумли ҳарбий вертолёт ҳам қулаб тушган эди.

Унда икки киши бўлиб, улар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

    Бошқа янгиликлар