Япония пойтахти яқинидаги ҳайвонот боғида яшовчи Панч исмли митти макака 2025 йил июлида атиги 500 грамм вазн билан туғилган. Бироқ туғруқдан кейин онаси уни қабул қилмаган ва миттивой ходимлар парваришига ўтган.
Мутахассислар унга турли матолар берган бўлса-да, у фақат юмшоқ орангутан ўйинчоғига меҳр қўйган. Панч ҳозир ҳам ўша ўйинчоқни бағрига босиб юради ва у билан ухлайди.
Январь ойида у бошқа маймунлар тўдасига қайтарилган, аммо улар уни дарҳол қабул қилмаган. Митти макаканинг ўйинчоққа ёпишиб, хавфсизлик излаётган ҳолати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, Х тармоғида “ҲангИнТҳереПунч”хештеги остида миллионлаб постлар ёзилди.
Ҳозир Панч аста-секин бошқа маймунларга мослашмоқда. Ҳайвонот боғи ходимларига кўра, у соғлом ва фаол, бироқ ҳануз ўзининг севимли “ўйинчоқ онаси”дан ажралмайди.






