АсосийЖамият

Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

'Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

Қашқадарё ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Қ. 29 дона капсула ҳамда 60 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Андижон вилояти Улуғнор туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 4 дона “Регапен” ва 1 дона “Тропикамид” дориларини 670 минг сўмга сотаётганида қўлга олинган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, ноқонуний бойлик орттиришга уринган.

    'Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

    Бу ҳақида Президентнинг 10-апрелдаги фармонида қайд этилган.

    'Сел келиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:28

    Сел келиши хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” 14-17 апрель кунлари кучли ёғингарчилик сабаб қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    “Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди

    Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

    'АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:54

    АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди

    Музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, Вашингтон Эроннинг нефть савдосини чеклашга қаратилган кескин чорага ўтди.

    'Фарғонада 11 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:38

    Фарғонада 11 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.