АсосийЖамият

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди

Қабул жараёни онлайн тарзда — my.gov.uz ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформалари орқали амалга оширилади.

'Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди'ning rasmi

2026–2027 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул қилишнинг янги тартиби тасдиқланди. Унга кўра, қабул жараёнларининг давлат хизматлари орқали қамрови сезиларли даражада кенгайтирилди.

Маълум қилинишича, давлат хизмати орқали қабул амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тагача оширилди. Шунингдек, тизимга уланган мактаблар сони 1956 тадан 5689 тага етказилди.

Қабул жараёни онлайн тарзда — my.gov.uz ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформалари орқали амалга оширилади. Ота-оналар аризаларни масофадан туриб топшириш имкониятига эга бўлади.

Тартибга кўра, қабул икки босқичда ўтказилади: биринчи босқич 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, иккинчи босқич эса 1–31 август кунлари микроҳудуддан ташқари мактаблар учун амалга оширилади.

Қайд этилишича, 1-синфга жорий ўқув йилида 7 ёшга тўладиган, яъни 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:05

    Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    'Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензияси бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:17

    Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензияси бекор қилинди

    Бу ҳақида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси ва фармназорат инспекцияси маълум қилди.

    'Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:49

    Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Навоий вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

    'Бухорода янги маъмурий марказ қурилиши билан танишилди'ning rasmi

    Жамият 10.04.2026 16:22

    Бухорода янги маъмурий марказ қурилиши билан танишилди

    Президент ташриф давомида давлат идораларини бир ҳудудда жамлаш тажрибасини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Бразилияда мусобақа вақтида стадионнинг томи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 10.04.2026 13:38

    Бразилияда мусобақа вақтида стадионнинг томи ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    '“Энг яхши прокурор — Ўзбекистон 2026” танлови ўтказилдими?'ning rasmi

    Жамият 10.04.2026 13:27

    “Энг яхши прокурор — Ўзбекистон 2026” танлови ўтказилдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий изоҳ билдирди.