АсосийЖамият

“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

'“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундуз куни Сурхондарё, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучаяди.

Айрим ҳудудларда эса шамол тезлиги 20–23 метргача етиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.

Аввалроқ агентлик 21–22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабаб айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжудлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган эди.

    Бошқа янгиликлар