АсосийДунё

Трамп барча давлатларга 10 фоизлик бож жорий қилди

У мазкур қадамни иқтисодий сиёсатда муҳим чора сифатида баҳолаган.

'Трамп барча давлатларга 10 фоизлик бож жорий қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп барча давлатларга нисбатан қўшимча 10 фоизлик тариф жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда у Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Президентнинг ёзишича, қарор Овал идорасида имзоланган ва дарҳол кучга киради. У мазкур қадамни иқтисодий сиёсатда муҳим чора сифатида баҳолаган.

Оқ уй маълумотига кўра, декларация АҚШга кириб келадиган товарларга импорт божи жорий этади. Тартиб 24 февралдан амалга киритилиб, 150 кун давомида қўлланилади.

Бундан аввал АҚШ Олий суди Трамп томонидан Фавқулодда вазиятларни бошқариш тўғрисидаги қонун асосида жорий этилган тарифларни ноқонуний деб топган эди. Суд қарорида президент ваколат доирасидан чиққан ҳолда мазкур қонунга таянгани қайд этилган.

Шундан сўнг Трамп барча тарифлар амалда сақланиб қолишини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур чоралар иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:15

    Россияда МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин

    Мигрантлар вояга етмаган фарзандларига ҳам иш рухсатномаси учун тўлов тўлашга мажбур бўлади.

    'Нигерияда мотоциклдаги қуролли шахслар 50 кишини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:52

    Нигерияда мотоциклдаги қуролли шахслар 50 кишини ўлдирди

    Нигериянинг шимоли-ғарбий Замфара штатидан мотоциклдаги қуролли шахслар кечаси ҳужум ўтказиб, камида 50 кишини қурбон қилди.

    'Али Хоманаий 36 йиллик ҳокимияти давридаги энг жиддий инқирозга дуч келди'ning rasmi

    Дунё 20.02.2026 17:11

    Али Хоманаий 36 йиллик ҳокимияти давридаги энг жиддий инқирозга дуч келди

    Али Хоманаий бошқараётган Эрон ички норозиликлар, иқтисодий инқироз ва ташқи ҳарбий таҳдидлар фонида кучайиб бораётган босимга юз тутмоқда.

    'Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 20.02.2026 13:31

    Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ҳозирча жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'Клинтонлар Эпштейн иши бўйича Конгрессда кўрсатма беради'ning rasmi

    Дунё 20.02.2026 12:09

    Клинтонлар Эпштейн иши бўйича Конгрессда кўрсатма беради

    АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига доир қонун қабул қилинганидан сўнг унга боғлиқ миллионлаб саҳифали ҳужжатларни эълон қилган.

    'Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 20.02.2026 09:13

    Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

    Эроннинг Ҳамадон вилоятида машғулот парвози вақтида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Фарс Неwс Агенcй хабар берди.