АсосийЖамият

Пойтахтда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

Тошкентда Cobalt, Nexia-3 ва Gentra ўзаро тўқнашуви оқибатида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

'Пойтахтда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкент шаҳрида 3 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:35 ларда Яккасарой тумани Нукус-Глинка чорраҳасида 1988 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги Cobalt, 1989 йилда туғилган Й.У. бошқарувидаги Nexia-3 ва 2007 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Gentra автомашиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Gentra транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаби: Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан ЙТҲ содир этиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши томонда турган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.  

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар