АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июнь куни Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

'Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади'ning rasmi

Йиғилишда Булунғур, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрининг иқтисодий салоҳияти муҳокама қилинди. Қайд этилишича, мазкур ҳудудларда аҳоли сони кўп бўлишига қарамай, юқори даромадли иш ўринлари етарли эмас. Шунингдек, айрим туманларда ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан ҳудудларни аниқ ихтисослашув асосида ривожлантириш таклиф этилди. Хусусан, Булунғур, Қўшработ, Пахтачи ва Каттақўрғон туманлари қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва боғдорчилик марказларига айлантирилади. Бу ҳудудларда қатор йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Нарпай тумани ва Каттақўрғон шаҳри саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўсиш нуқтаси сифатида белгиланди. Нарпайда 100 гектар майдонда саноат зонаси ташкил этилиб, умумий қиймати 500 миллион долларлик юқори қўшилган қийматга эга лойиҳалар жойлаштирилади. Лойиҳаларга Япониянинг йирик компанияларини жалб қилиш режалаштирилган.

Оқдарё тумани эса паррандачилик, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослаштирилади.

Йиғилишда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Самарқанд шаҳри тарихий марказидаги 13 та кўчани пиёдалар ҳудудига айлантириш ва янги туризм объектларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, “Оҳалик – Оқбўйро – Миронқул” туристик-рекреацион зонасини кенгайтириш, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси атрофини ободонлаштириш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида Президент ҳар бир туманда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тафовутни қисқартириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:58

    Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

    Суд ҳукмига кўра, айбланувчилардан икки нафари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    'Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:54

    Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузар 15 суткага маъмурий қамоққа олинган.

    'Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди

    Мазкур қарор 2026 йил 8 июнь куни қабул қилинган бўлиб, қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

    'Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:59

    Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган

    Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:46

    Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

    Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.