АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

Суд ҳукмига кўра, айбланувчилардан икки нафари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

'Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида шифохонада шифокор ва беморга ҳужум қилган Alfa жиноий гуруҳи аъзоларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди ҳукмида маълум қилинган.

Тергов материалларига кўра, гуруҳ аъзолари йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган танишини кўриш учун шифохонага келиб, у ерда жанжал кўтарган. Оқибатда улар шифокор ҳамда иккинчи автомобил ҳайдовчисини дўппослаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Судда аниқланишича, 28 ёшли С.Х. ва унинг шериклари осон даромад топиш мақсадида жиноий гуруҳ ташкил этиб, безорилик, товламачилик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланган.

Хусусан, ҳолатлардан бирида улар фуқаролардан бирини мажбуран автомобилга ўтқазиб, ундан 2 минг 500 АҚШ доллари талаб қилган. Шунингдек, жабрланувчининг Labo русумли автомобили калитлари ва ҳужжатларини ҳам тортиб олган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчилардан икки нафари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Яна бир судланувчига 5 йил, қолган икки нафарига эса 5 йил 1 ойдан қамоқ жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:31

    Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

    'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:52

    Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

    Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

    'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди

    Истанбул шаҳрида юк машинаси билан тўқнашган енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси, унинг турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоғи ҳалок бўлди.