Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида мамлакат бўйича жами 11 118 та мактаб фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 175 тага кўпайган. Бу эса таълим тизимида янги мактаблар ташкил этилаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп мактаб Самарқанд (1 350 та), Қашқадарё (1 294 та) ва Фарғона (1 119 та) вилоятларига тўғри келади. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида — 345 та.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 503 та, Тошкент вилоятида эса 935 та умумий ўрта таълим муассасаси фаолият юритмоқда.






