Кеча, 21 февраль куни Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида жангариларга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Покистонҳукумати бу зарбаларини “разветкамаълумотларига асосланган, аниқ нишонларга қарши операциялар” деб атаган бўлса, Афғонистон ҳукумати бунга қарши эътироз билдирди.
Покистон расмийлари ҳужумлар давомида “Теҳрики Толибон Пакистан” (ТТП) ва унинг алоқадор гуруҳларига зарба берилганини маълум қилди. Расмий баёнотга кўра, ушбу гуруҳлар сўнгги пайтларда Покистондауюштирилган ўта хавфли ҳужумлар ортида турган бўлиши мумкин.
Покистон ҳукумати, жумладан Исломободдаги ахборот вазирлиги, ҳужумларни “мамлакат хавфсизлигини таъминлаш” чораси деб атаб, халқаро ҳамжамиятдан Афғонистонни босим остига олишни талаб қилди.
Афғонистон ҳукумати ҳужумлар оқибатида ўнлаб фуқаролар, хусусан аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлганини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 17 киши, шу жумладан, бир нечта оиланинг аъзолари ҳалок бўлган.
Афғон расмийларига кўра, зарба Биҳсудтуманидаги уйларни нишонга олган ва бу уйда 12 нафар бола ва ўсмир ҳалок бўлган. Шунингдек, кўплаб одамлар жароҳат олгани, аҳоли турар-жойлари вайрон бўлганига оид фотосуратлар ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳужумни қоралаб, Покистонга муносиб ва ўз вақтида жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди.






