АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар мартда неча кун дам олади?

8 ва 21 март байрамлари муносабати билан неча кун олиниши маълум бўлди.

'Ўзбекистонликлар мартда неча кун дам олади?'ning rasmi

2026 йилда айрим умумхалқ байрамлари дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ишчи-ходимлар учун дам олиш кунларини кўчириш тартиби қонунчилик асосида белгилаб қўйилди. 

Хусусан, 21 март — Наврўз ҳамда эҳтимолий ҳисоб-китобларга кўра Рамазон хайити шу санага тўғри келиши, шунингдек, 8 март — Хотин-қизлар кунининг якшанбага мос келиши дам олиш кунларига таъсир қилади.

Маълумки, 21 март шанба кунига тўғри келади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, у кейинги иш кунига кўчирилади.

Шу тартиб асосида дам олиш куни 23 март — душанбага ўтказилади.

Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун:

21 март — байрам;

22 март — якшанба;

23 март — кўчирилган дам олиш куни.

Жами: 3 кун дам олиш.

Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун:

21 март — байрам;

22 март — якшанба.

Жами: 2 кун дам олиш.

Шунингдек, 2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни ҳам якшанбага тўғри келади. Шу сабабли дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.

Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун:

7 март — шанба дам олиш;

8 март — байрам;

9 март — кўчирилган дам олиш куни.

Жами: 3 кун дам олиш.

Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун:

8 март — байрам;

9 март — кўчирилган дам олиш куни.

Жами: 2 кун дам олиш.

Мутахассислар таъкидлашича, айрим фуқаролар узоқроқ байрам таътилларига ўргангани учун бу йилги 2–3 кунлик танаффус қисқадек туюлиши мумкин. Бироқ амалдаги тартибга кўра, байрам ва дам олиш кунлари устма-уст келганда, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Қонунчиликка ўзгартиш киритилса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар