АсосийЖамият

Президент нега Сума Чакрабарти билан учрашди?

Давлат раҳбари стратегик масалалар юзасидан навбатдаги мулоқотини ўтказди.

'Президент нега Сума Чакрабарти билан учрашди?'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувдан мақсад “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилиш бўлди. Хусусан, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, таълим тизими салоҳиятини ошириш ва хорижий инвесторлар билан самарали алоқаларни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, маслаҳатчининг асосий вазифаларидан бири сифатида халқаро тажрибани жорий этиш ва Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга қаратилган ишлар муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар