АсосийЖамият

Президент ёшларнинг ютуқларини эътироф этди

Сўнгги йилларда ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди.

'Президент ёшларнинг ютуқларини эътироф этди'ning rasmi

Garvard, Yel, Prinston, Kolumbiya, Kornell каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшларимиз 500 нафардан, ТОП-100 таликда ўқиётган ўғил-қизларимиз 3,5 минг нафардан ошди.

Янгиликка интилувчан ёшларимиз яратган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди.

Ёш спортчиларимиз халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалининг соҳиби бўлди. Бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар