АсосийЖамият

“Менинг биринчи касбим” дастури доирасида ёшларга 2 млн стипендия ажратилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Менинг биринчи касбим” дастурини бошлаш топширилди.

'“Менинг биринчи касбим” дастури доирасида ёшларга 2 млн стипендия ажратилади'ning rasmi

Хусусан, ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача, камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Менинг биринчи касбим” дастурини бошлаш топширилди. Бунда стажировка дастури асосида олийгоҳ битирувчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларга ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Тадбиркорликни энди бошлаётган ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмаси етишмагани учун қийинчиликка учраётгани қайд этилди.

Шу боис, ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш, ғояни бизнесга айлантириш, бухгалтерия, банк, маркетинг, ички ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатадиган “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.

Мутасаддиларга ёшлар учун қулай жойларни белгилаб, бу йил Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида, келгуси йилда қолган ҳудудларда бундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёш оилалар ва китобхонликни қўллаб-қувватлаш учун янги дастурлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    '“Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    “Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин

    Ўтган йили ташкил этилган Касбий таълим агентлиги ҳар бир ҳудудда Касбий таълим кенгашлари фаолиятини йўлга қўйди.

    'Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:42

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилади

    Эндиликда лойиҳа ҳар бир ҳудудда ўтказилиб, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқандда Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.

    '“Янги авлод тадбиркорлари” дастурида энг яхши 1 минг лойиҳа 200 млн сўмгача ссуда олади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    “Янги авлод тадбиркорлари” дастурида энг яхши 1 минг лойиҳа 200 млн сўмгача ссуда олади

    Хорижий олийгоҳлар ва банклар ёшларни тадбиркорликка ўргатишда ҳамкорлик қилади, энг яхши лойиҳаларга эса молиявий ёрдам берилади.

    'Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун субсидия 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун субсидия 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади

    Президент Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала эканини қайд этилди.

    'Энди пайшанба ёшлар куни бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:46

    Энди пайшанба ёшлар куни бўлади

    Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди.