АсосийЖамият

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокимига 11 йил қамоқ жазоси тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани суди ҳукмига кўра, Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М.Х. бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

'Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокимига 11 йил қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

Суд ҳужжатларига кўра, у Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатидан четга чиқиш, пора олиш ҳамда ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган.

Ҳукмга мувофиқ, собиқ ҳоким 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 150 баравари миқдорида жаримага тортилди ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, ҳокимликнинг собиқ бош мутахассиси Н.И. ҳам пора олишда айбдор деб топилиб, 2 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Судланувчилар жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. Ҳукм устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш мумкин.

    Бошқа янгиликлар