Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 63,6 триллион сўм солиқ тушумлари таъминланди.
Тушумларнинг асосий қисми фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, ушбу йўналишда 20,4 триллион сўм йиғилди. Бу эса 43 фоизлик ўсишни кўрсатади.
Энг катта тушум фойда солиғидан бўлиб, 20,4 триллион сўм йиғилди (+43%). ҚҚС тушумлари 12,5 триллион сўмга (+27%), жисмоний шахслар даромад солиғи эса 10,7 триллион сўмга (+15%) етди.
Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тушумлари 0,6 триллион сўмга етиб, 12 фоизга ўсган. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 82 фоизлик ўсиш билан 0,4 триллион сўмни ташкил этди.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 триллион сўмни, акциз солиғи 4,6 триллион сўмни ташкил этди.






