АсосийЖамият

Қозоғистонда қийин аҳволда қолган 82 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Йил бошидан буён Қозоғистонда қийин вазиятга тушиб қолган 82 нафар Ўзбекистон фуқаросига Бош консулхона дипломатлари томонидан консуллик-ҳуқуқий, моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

'Қозоғистонда қийин аҳволда қолган 82 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, вақтинчалик яшаш жойига муҳтож бўлган 11 нафар фуқаро хостелларга жойлаштирилди. Молиявий қийинчиликка дуч келган 13 нафар фуқарога эса Ватанга қайтиш учун давлат ҳисобидан авиачипталар олиб берилди. Шунингдек, виждонсиз иш берувчилар томонидан олиб қўйилган 34 нафар меҳнат муҳожирининг паспортлари қайтарилиб, ўз эгаларига топширилди.

Меҳнат фаолияти давомида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бир нафар фуқаро марказий тиббиёт муассасасига жойлаштирилиб, унинг даволаниш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилди.

Бош консулхона вакиллари вақтинчалик сақлаш муассасаларида сақланаётган 221 нафар Ўзбекистон фуқароси билан видеоконференсия орқали мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ва Ўзбекистонга қайтариш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди.

Фуқароларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаш мақсадида консуллик ҳудудидаги хостеллардан бири билан ҳамкорлик келишуви имзоланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон бюджетига 63,6 триллион сўм солиқ тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:12

    Ўзбекистон бюджетига 63,6 триллион сўм солиқ тушди

    Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кўп, дея хабар қилди Солиқ қўмитаси.

    'Вирус юқтирган круиз кемаси Тенерифага етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Вирус юқтирган круиз кемаси Тенерифага етиб келди

    BBC мухбири хабар беришича, MV Hondius кемаси ҳалокатли хантавирус тарқалганидан сўнг оролга етиб келган.

    'Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Буюк Британияда ўзбекистонлик аскар ҳаётини сақлаб қолган оилага “Дўстлик” ордени топширилди'ning rasmi

    Жамият 09.05.2026 14:51

    Буюк Британияда ўзбекистонлик аскар ҳаётини сақлаб қолган оилага “Дўстлик” ордени топширилди

    Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар концлагеридан қочган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовни қарийб уч йил давомида яшириб келган Ле Бретонлар оиласи жасорат ва инсонпарварлик учун мукофотланди.

    'Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 09.05.2026 11:09

    Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди

    Грузия ИИВ маълумотига кўра, бу каби рейдлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.