АсосийДунё

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

Ар-Риёд шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонаси ҳудудида портлашдан сўнг ёнғин чиққан. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

N12 телеканали Telegram саҳифасида юқори лавозимли америкалик амалдорга таяниб, элчихона эҳтимол дрон ёрдамида нишонга олинганини маълум қилди. Кейинроқ Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги X ижтимоий тармоғидаги баёнотида дастлабки маълумотларга кўра дипломатик ваколатхона икки учувчисиз учиш қурилмаси билан нишонга олингани ва шундан сўнг кичик ёнғин юз берганини билдирди. Вазирликка кўра, етказилган зарар катта эмас.

Fox News мухбири Женнифер Гриффин манбага таяниб, ҳужум эҳтимол Эрон дронлари томонидан амалга оширилганини ёзган. CNN ҳам Эрон учувчисиз қурилмалари зарбаси ҳақида хабар берди. Воқеа пайтида элчихонада ҳеч ким бўлмаган, жабрланганлар йўқ.

Элчихона баёнотида Жидда, Ар-Риёд ва Дахрон шаҳарларидаги америкаликлар зудлик билан турган жойида паноҳ топиши ва минтақадаги ҳарбий объектларга бормаслиги сўралган.

2 март куни Қувайтдаги АҚШ дипломатик ваколатхонаси биноси устида ҳам тутун кўтарилгани ҳақида Reuters хабар қилган эди. Кейинроқ элчихона ҳудудда ракета ва дрон ҳужумлари доимий таҳдиди мавжудлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.