АсосийЖамият

Қор ва -10 даража: “Ўзгидромет” ҳаво совиши ҳақида огоҳлантирди

Синоптиклар маълумотларига кўра, 9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

'Қор ва -10 даража: “Ўзгидромет” ҳаво совиши ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

9-11 март кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилиши мумкин, айрим тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор кўп ёғиши эҳтимолдан холи эмас.

Шамол 15–20 м/с, айрим ҳудудларда эса 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.

10–12 март кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, республика шимолида кечаси -7…-10°С, кундузи 0…-3°С гача бўлади. Қолган ҳудудларда кечаси 0…-3°С, кундузи +2…+5°С атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар