АсосийЖамият

Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мансабдорларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Яшнобод тумани ҳокимлигига алоқадор икки мансабдор шахс пора олаётганда қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, у тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаронинг кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган турар жой хонадонини нотурар жой тоифасига ўтказиш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашишни ваъда қилган.

Шунингдек, мазкур масалани ҳал қилишда Яшнобод туман ҳокимияти бўлинма раҳбари ҳам иштирок этгани маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида ушбу мансабдор шахс 600 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда Damas портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:10

    Қашқадарёда Damas портлади

    Бугун, 7 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Damas машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди.

    'Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Эртадан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ қамраб олишини хабар қилди.

    'Бугун метан заправкалар 10:00 дан 16:00 гача ишлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:04

    Бугун метан заправкалар 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

    'Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:01

    Бугун кун ёмғирли ва булутли бўлади

    7 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 17:40

    Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди

    Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида мактабдан қайтаётган 8 ёшли бола дайди итлар ҳужумига учраб, воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

    'Фармацевтикани ривожлантиришда илм-фан ва малакали мутахассислар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият 06.03.2026 15:51

    Фармацевтикани ривожлантиришда илм-фан ва малакали мутахассислар тайёрланади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилинди.