АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги — EUCOM маълумотига кўра, қитъада тахминан 80 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчи бор. Уларнинг қарийб ярми Германия ҳудудида жойлашган бўлиб, тахминан 38 минг нафари доимий ва ротацион асосда хизмат қилмоқда.
Қўмондонлик вакиллари таъкидлашича, қўшинлар сони халқаро вазиятга қараб ўзгариб туради. Шу билан бирга, Дональд Трамп аввалроқ Германиядаги ҳарбий контингентни қисқартириш имконияти кўриб чиқилаётганини билдирган.
АҚШ раҳбари бу борада қарор яқин вақт ичида қабул қилиниши мумкинлигини айтган. Шунингдек, у Италия ва Испаниядан ҳам қўшинларни чиқариш эҳтимолини истисно қилмаган.






