АсосийЖамият

Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасига борди

Ушбу лойиҳа қиймати 2 миллиард 700 миллион доллар.

'Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасига борди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бошланди. 

Муборак Рамазон ҳайити ҳамда яшариш, янгиланиш байрами Наврўзи айём арафасида юртимизда саноат, энергетика, инфратузилма, сервис соҳаларида кўплаб йирик лойиҳалар ишга туширилмоқда. Ҳар бир ҳудудда янги уй-жой массивлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, туризм ва маданият масканлари бунёд этилмоқда. 

“Бу ишларимизнинг барчаси бир мақсадга – иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ва албатта халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган. 

Бугун ишга тушаётган 3-мис бойитиш фабрикаси ҳам ана шу кенг кўламли ишларимиз ва бунёдкор халқимизнинг фидокорона меҳнати намунаси, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз”,
 – деди Президентимиз. 

Қиймати 2 миллиард 700 миллион долларлик ушбу лойиҳа шунчаки корхона эмас, балки мамлакатимиз саноат қудратини янада мустаҳкамлайдиган, табиий бойликларимизни чуқур қайта ишлашга хизмат қиладиган замонавий индустриал мажмуа экани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар