АсосийБУ ҚИЗИҚ

Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?

2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди.

'Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?'ning rasmi

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига республика аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшга етган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёшни ташкил қилган.

Кейинги ўринларда Бухоро вилояти (31,1 ёш), Тошкент вилояти (31 ёш), Навоий вилояти (30,1 ёш) ва Фарғона вилояти (30 ёш) қайд этилган.

Энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг ўртача ёши 27,4 ёшни ташкил этган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 27,7 ёш, Жиззах вилоятида 28,4 ёш ва Самарқанд вилоятида 28,5 ёш бўлган.

Қолган ҳудудларда аҳолининг ўртача ёши қуйидагича шаклланган:

— Қорақалпоғистон Республикаси – 29,8 ёш;
— Андижон вилояти – 29,5 ёш;
— Хоразм вилояти – 29,5 ёш;
— Наманган вилояти – 29 ёш;
— Сирдарё вилояти – 28,7 ёш.

    Бошқа янгиликлар