АсосийЖиноят

Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур мутахассис ўзининг танишлари орқали Самарқанд вилоятида жойлашган банклардан биридан ушбу МЧЖга 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.