АсосийЖамият

Бўстонлиқда ер масаласи ортидан жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди.

'Бўстонлиқда ер масаласи ортидан жанжал юз берди'ning rasmi

Унда тадбиркор ўзга 2024 йилда ажратилган 1,5 гектар ер бошқа МЧЖга бериб юборилганини, айнан шу корхона эса ҳудудга спорт билан шуғулланган шахсларни юборганини айтган. Шунингдек, у мазкур муаммони ҳал этишда ёрдам сўраган.

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, воқеа ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тўлиқ назоратга олинган ва жанжал иштирокчиларининг барчаси аниқланган. Ҳодиса давомида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

Ҳозирда кўчмас мулкка оид ҳужжатларга аниқлик киритиш зарурати билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Видеода акс этган жанжал иштирокчиларига нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга юбориш чоралари кўрилган.

Қонун устуворлиги тўлиқ таъминланиши ва жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:34

    Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди

    Ушбу нуфузли санъат байрами Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2026-йил 5-февралдаги “Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–46-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

    'Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади

    Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади.

    'Бухородаги саммит якунланди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:20

    Бухородаги саммит якунланди

    Ҳўш, нималар маълум?

    'Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:17

    Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин

    Адлия вазирлиги ишлаб чиққан концерт-томоша фаолиятини солиққа тортишни соддалаштиришга оид Президент қарори лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунланди.

    '27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 13:57

    27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда

    Ўзбек футболида бир қатор клубларда тўп сурган Хушнудбек Авиловнинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 12:54

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди

    Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган.